
Қирғизистонда юк ташиш самолёти ҳалокатга учради. Воқеа давлат пойтахти Бишкекдан унча узоқ бўлмаган Манас аэропортида, Тошкент вақти билан 7:31да юз берди.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Boeing-747 юк ташувчи самолётнинг қулаши оқибатида 32 нафар киши ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг аксарияти лайнер қулаган шаҳарча аҳолисидир. Ҳалок бўлганларнинг олти нафари болалардир. Яна беш нафар киши, улардан бири бола, турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Ҳозирча бу фожиа ноқулай обу ҳақо шароити туфайли юз бергани ҳақида тахмин қилинмоқда. Самолёт қулаган жойда кучли ёнғин юзага келган, сўнгги маълумотларга кўра, уни ўчиришга муваффақ бўлинган. 15 та хусусий уйлар ер билан битта бўлган. Самолёт Манасдаги аэропортдан 1,5-2 километр берироқда қулаган. “Интерфакс”нинг Қирғистон Транспорт вазирлигидан олган хабарига кўра, ҳозирги ушбу аэропорт ёпилган. Ҳозир фожиа жойида барча хизматлар ишламоқда. Самолёт экипажи, икки нафар учувчи ва техник ходимларнинг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Бундан олдин Boeing-747 юк ташиш самолёти Манас аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар тарқалганди. Ушбу самолёт Turkish Airlines компаниясига тегишли бўлиб, у Гонкогдан учиб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар