Чуй ҳудудида аварияга учраган самолёт Turkish airlines компаниясига эмас, АСТ Havayolları фирмасига тегишли бўлгани ҳақидаги маълумотларни Қирғизистон интернет нашрлари баён этмоқда.
Улар тарқатган маълумотларга кўра Havayolları фирмаси 2004-йил ташки этилиб, 2008 йили акцияларининг 21 фоизини Саудия Арабистонига қарашли Manara Investments Ltd фирмаси сотиб олган.
2011 йили Хитойнинг HNA Group фирманинг 49 фоизини харид қилган. Қолган 50,9 фоизи эса Туркиянинг “Даглар Чизмежи” ишхонасига тегишли. Шундан сўнг ACT Havayolları маркаси myCARGO бўлиб ўзгартирилган.
Мазкур карго фирмаси дунёнинг исталган ерига қиммат баҳо буюмларни, зарарли моддаларни, тез айнувчи озиқ-овқатларни, ҳайвонларни, инсонпарварлик ёрдамларини етказиш билан шуғулланади.
16 январь куни Гонконг-Истанбул йўналишидаги «Боинг-747» самолёти Чуй областининг Дача қишлоғи ҳудудига қулаб, оқибатда 40 дан орти киши вафот этган. Самолётнинг тўрт нафар экипаж аъзолари халок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди