date

Финляндия раҳбари Россиянинг йирик дипломатик хатосини очиқ тилга олди

Финляндия раҳбари Россиянинг йирик дипломатик хатосини очиқ тилга олди

Финляндия президенти Александр Стубб Россиянинг Венгрияда АҚШ билан режалаштирилган саммитга оид хатти-ҳаракатларини «катта стратегик янглишиш» деб атади. У Associated Press агентлигига берган интервьюсида бу воқеа ортида турган сиёсий манзара ва дипломатик муаммолар ҳақида батафсил фикр билдирди.

Президентнинг таъкидлашича, вазиятни кескин ўзгартирган асосий омил – АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги телефон орқали мулоқот бўлган. Стуббнинг айтишича, ушбу суҳбатдан сўнг Вашингтон расмийлари «Масква ҳеч қандай ён бошлаш ниятида эмаслигини» ва бу шароитда президент Доналд Трампнинг келишувга эришиши мумкин эмаслигини англаб етган.

Финляндия раҳбари бу ҳолатни Россия учун қўлдан чиқарилган катта имконият сифатида баҳолади:
«Руслар учун вазиятни юмшатиш имконияти бор эди, аммо улар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Бу – уларнинг навбатдаги стратегик хатоси», деди Стубб.

Бу орада Кремлда ҳам ушбу муаммо муҳокамада. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков тарқалган тахминларга изоҳ бериб, Лавровнинг «йўқолгани» ёки саммит атрофидаги шов-шувлар ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, Москва ва Вашингтон Анкорижда август ойида ўтган учрашувда келишилган позицияларига содиқ қолишни давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, янги музокаралар бўйича жараён «ҳозирча тўхтатилган ёки номаълум муддатга сурилган». Бу эса, сиёсий таҳлилчилар фикрича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар яна бир неча ҳафта, балки ойлар давомида мураккаб ҳолатда қолиши мумкинлигидан дарак бермоқда.

Жараёнлар қандай йўналишда ривожланиши ҳозирча аниқ эмас, аммо Финляндия раҳбарининг кескин баёнотлари дипломатик маконда янги тортишувларга сабаб бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Финляндия раҳбари Россиянинг йирик дипломатик хатосини очиқ тилга олди