Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирида қўпорувчиликни амалга оширган Абдулгадир Машариповни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт якунланди. Келиб чиқиши ўзбекистонлик экани айтилаётган террорчи Истанбулнинг Эсонюрт туманида қўлга олинган. Бу ҳақда NTV телеканалига асосланиб Кун.уз хабар берди.
Хабарларга кўра, Машарипов қирғизистонлик гумаштасининг уйида яшириниб келаётганди. У бу ерга уч кун аввал кўчиб келган. “Абу Муҳаммад Хуросоний” номи билан танилган Машариповнинг ёнида тўрт ярим ёшли ўғли ҳам бўлган.
Таъкидланишича, полиция амалиёти чоғида террорчида ўқотар қурол бўлмаган ва қаршилик кўрсатмаган.
Истанбулнинг Reina клубида содир этилган хунрезлик оқибатида 39 киши қурбон бўлган, 69 шифохонага ётқизилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди