date

Россияда қўпорувчиликка жазо кучайтирилди

Россияда қўпорувчиликка жазо кучайтирилди

Россия Президенти Владимир Путин қўпорувчиликка қарши жавобгарликни янада кучайтирувчи янги қонунни имзолади. Бу ҳақда BBC хабар тарқатди.

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда қўпорувчиликка оид жиноятлар учун жиноий жавобгарлик 14 ёшдан бошланади. Шунингдек, вояга етмаганларни бундай ҳаракатларга ундаш ёки жалб қилиш умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутади.

Манба ёзишича, ўзгаришлар қўпорувчилик бўйича жазоларни Россиянинг терроризмга оид қонунчилигига тенглаштиради. Яъни шартли жазо белгилаш имконияти бекор қилинди, жазо муддати энг паст чегарадан кам қўлланилмайди ва махкум ўз жазосининг камида 75 фоизини ўтамасдан туриб шартли равишда озод қилина олмайди.

Янги қонун мамлакатда бу турдаги жиноятларга қарши курашни янада қатъийлаштиришни мақсад қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда қўпорувчиликка жазо кучайтирилди