5 618
Франция IT-мутахассислар, стартаперлар ва инвесторларга тўрт йиллик визаларни жорий қилади
Франция ҳукумати French Tech Visa дастури ишга туширилганини маълум қилди. Унинг доирасида техника соҳасидаги хорижий мутахассислар ўзлари ва оиласи учун енгиллаштирилган тартибда виза олишлари мумкин. Бу ҳақда "TechCrunch"га асосланиб "Кун.уз" ёзмоқда.
French Tech Visa лойиҳаси IT-соҳасида ишловчи хорижликлар: стартап асосчилари ва ходимлари, мутахассислар, Франциядаги стартапларга қўшилишни истовчилар, шунингдек инвесторларга мўлжалланган.
Виза тўрт йилга берилади, уни чўздириш ҳам мумкин. Франция ҳукумати виза олган инсон ва унинг оила аъзоларига мамлакатда доимий яшаш ҳамда ишлашга рухсат берилишини кафолатлайди.
Бундан ташқари, ҳукумат Франциянинг етакчи юзта стартапи рўйхатини тузишни ҳамда бу компаниялардан ҳар бирига French Tech Visa визасини олган хорижлик мутахассисни ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Шу билан бир қаторда, виза олувчи унинг муддати давомида танланган компанияда ишлаш мажбуриятига эга эмас.
Мамлакат ҳукумати дастур қачондан ишга туширилишига аниқлик киритмади, лойиҳа сайтида у яқин орада жорий қилиниши айтилган.
Маълумот учун, Францияда айни дамда ишбилармонлар учун 2015 йилда ишга туширилган French Tech Ticket дастури бор. Бу лойиҳа иш визаларини тақдим этиш, шунингдек жамоанинг ҳар бир аъзосига 14 дан 28 минг еврогача грант ажратиш, бепул офис ва маъмурий масалалар бўйича кўмакни ўз ичига қамраб олади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»