date

Туркистондаги кучли ёнғин оқибатида 12 киши ёниб кетди

Туркистондаги кучли ёнғин оқибатида 12 киши ёниб кетди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Алғабас қишлоғида 18 ноябрь куни эрталаб икки қаватли хусусий уйда келиб чиққан ёнғин жуда фожиали тугади. “Otyrar.kz” маълумотига кўра, қурбонлар сони 12 нафарни ташкил этди ва энг аламлиси — уларнинг 9 нафари ёш болалар.

Маҳаллий ҳокимлик аниқлашича, ҳалок бўлган болалар 2009–2024 йиллар орасида туғилган. Бир оиланинг 5 нафар фарзанди — 3 қиз ва 2 ўғил фарзанди бўлган. Иккинчи оиладан 2018 йилда туғилган бир қиз қутқарилиб, ҳозирда шифохона назоратида. Жами 3 киши касалхонага ётқизилган, 2 киши ва бир бола реанимацияда қолмоқда.

Прокуратура маълумотига кўра, оила суннат тўйиги нишонлаётган бўлган кейин қариндошлар уйга қайтиб, тантанани давом эттиришган. Эрталаб эса уйда ёнғин чиққан ва жуда қисқа вақтда катта талафот келтирган.

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров фожиа жойига бориб, ҳолатни ўрганди, жабрланганлар ҳолидан хабар олди ва терговнинг тўлиқ, холис олиб борилишини ваъда қилди. Дафн маросими вилоят ҳокимлиги назоратига олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркистондаги кучли ёнғин оқибатида 12 киши ёниб кетди