
Янги ер силкиниши Рим шаҳридан 106 км шимоли-шарқда 5,6 магнитуда билан рўй берди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълумотига асосланиб Кун.уз хабар берган.
Бу Италия марказида 18 январь давомида содир бўлган учинчи зилзила эди. Бунгача 5,6 ва 5,3 балли зилзилалар кузатилганди.
Зилзила кучи асосан Лацио, Марке, Абруццо вилоятлари ҳамда Рим шаҳрида сезилган. Мутахассислар бу зилзилалар Апеннин учун хавф солмаслигини қайд этишган.
Шу билан биргаликда айтиш керакки, айни вақтда Италиянинг марказий қисмида совуқ ҳарорат сақланиб турибди ва қор ёғмоқда. Бу эса зилзилалар вақтида аҳоли ҳаётини ва қутқарувчилар ҳаракатини қийинлаштиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар