13:34 / 20.01.2017
6 209

Япония бош вазири Россияга ташриф буюрмоқчи

Япония бош вазири Россияга ташриф буюрмоқчи

Япония бош вазири Синдзо Абэ Россияга яқин вақт давомида бориши ҳақида маълум қилди. У ташриф давомида тинчлик битими масаласини илгари суради. Бу ҳақда "ТАСС"га асосланиб "Кун.уз" хабар берди.

«Мен Россияга қулай имкониятдан фойдаланиш мақсадида яқин вақт давомида ташриф буюраман», - деди Япония бош вазири парламентда пленар сессия бошланиши билан муносабати билан сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра, 70 йилдан бери давом этиб келаётган ҳудудий яхлитлик муаммосини ҳал қилиш анча қийин масаладир.

Бундан ташқари, Абэ Япония ва Россия муносабатларининг яхшиланиши Шимоли-Шарқий Осиёдаги хавфсизлик нуқтаи-назаридан катта аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.

«Шимоли-Шарқий Осиёда хавфсизликни қўллаб-қувватлаш учун Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши жуда муҳим. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши якунига етганидан 70 йил вақт ўтган бўлса ҳам мамлакатларимиз тинчлик битимини имзоламаган. Бу яхши эмас», - дея хулоса қилди сиёсатчи.

Аввалроқ Россия ҳукумати бош вазир ўринбосари Игорь Шувалов Россия Япония бош вазири Синдзо Абэни 2017 йилда икки марта қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония бош вазири Россияга ташриф буюрмоқчи