date

Индонезияда кўчки элликка яқин хонадонни вайрон қилиб, ҳалокатлар юз берди

Индонезияда кўчки элликка яқин хонадонни вайрон қилиб, ҳалокатлар юз берди

Индонезиянинг Марказий Ява провинциясида кеча, 21 ноябрь куни рўй берган қудратли кўчки катта фожиага айланди. Расмий маълумотларга кўра, кучли ёмғирлар ортидан юзага келган табиий офат оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, яна тахминан 40 нафар фуқаро ҳали ҳам бедарак деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг табиий офатлар оқибатларини юмшатиш агентлиги вакили Абдул Муҳари маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар тарқатди.

Кўчки аввало Чилакап шаҳри ва Банжарнагара туманидаги қатор манзилларга ёпирилган. Абдул Муҳарининг таъкидлашича, ўнлаб хонадонлар жиддий зарар кўрган, 900 дан зиёд аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган. Айрим ҳудудларда ер қавати қаттиқ сурилиб, иншоотлар қисман ёки бутунлай вайрон бўлгани қайд этилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, қидирув-қутқарув жараёнлари қатор қийинчиликлар билан кечяпти. Чиқиндиларга тўлиб қолган кўчки ҳавзалари, қуйилиб оқaётган сув массаси ва яна ёғиши кутилган ёмғирлар ишларни секинлаштирмоқда. “Бундай шароитда янги кўчкилар хавфи юқори, шу боис ҳар бир қадам жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилмоқда”, деди у.

Чилапандаги қидирувларда камида 700 нафар қутқарувчи, шу жумладан полиция ва ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда. Тезкор гуруҳлар ишларини келаси ҳафтагача давом эттириши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, Индонезияда ёмғирлар мавсуми сентябрь ойида бошланган бўлиб, метеорологларнинг баҳолашича, келаси йил апрелигача чўзилиши мумкин. Бу эса мамлакатнинг кўплаб минтақаларида тошқинлар, селлар ва кучли ёғингарчилик хавфини янада оширяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда кўчки элликка яқин хонадонни вайрон қилиб, ҳалокатлар юз берди