date

Хитойга кириш тизими янгиланиб, сайёҳлар учун анча енгиллашди

Хитойга кириш тизими янгиланиб, сайёҳлар учун анча енгиллашди

2025 йил 20 ноябрдан бошлаб Хитойга бораётган хорижликлар учун муҳим янгилик амалга киритилди: энди мамлакатга кириш карталарини рақамли шаклда тўлдириш имкони яратилди. Бу ҳақда “Аэротур” маълумот тарқатди.

Янгиланган рақамли тизимнинг мақсади – чет эл фуқаролари учун кириш жараёнини анча соддалаштириш. Саёҳатчилар шахсий маълумотларини парвоздан олдин s.nia.gov.cn орқали ёки Хитойга қадам қўйгач ҳам онлайн тарзда киритиши мумкин. Ариза тасдиқланиши билан махсус QR-код ҳосил бўлади ва паспорт назоратидан ўтишда шу кодни кўрсатишнинг ўзи етарли бўлади.

Шу билан бирга, хоҳловчилар учун оддий қоғоз карталар ҳам сақланиб қолади — истаганлар уларни аэропортда анъанавий усулда тўлдириши мумкин. Электрон шакл эса туристлар, хизмат сафаридаги меҳмонлар, таклифнома билан келувчилар ва виза орқали ҳам, визасиз тартибда ҳам кирувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Фақат транзит йўловчилар ва расмий ҳукумат делегациялари электрон картани тўлдиришдан озод этилган.

Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, рақамли кириш картасининг асосий афзаллиги — тезкорлик. QR-код 24 соат амал қилади, шунинг учун уни олдиндан олиб қўйиш шарт эмас: сафар вақтига яқин ҳам тўлдириш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойга кириш тизими янгиланиб, сайёҳлар учун анча енгиллашди