
Туркияда ҳаётда кам учрайдиган, бироқ жамиятда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юз берди: Олий суд эркакни ижтимоий тармоқларда бошқа аёлларнинг суратларига лайк босгани учун айбдор деб топди. Бу ҳақда “Habertürk” нашри маълумот берди.
Маълум қилинишича, эр-хотин ўртасида узоқ вақтдан бери муносабатлар таранглашиб келган ва улар охир-оқибат ажрашиш тўғрисида судга мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, эри уни ҳурмат қилмаган, моддий жиҳатдан таъминламаган ва ижтимоий тармоқларда бегона аёлларнинг расмларини лайклаб, оилавий вафо мажбуриятини бузган.
Суд бу даъволарни ўрганиб чиққан ва аёлнинг айтганлари тасдиқлангач, эри ажримда айбдор деб топилган. Қарорга биноан, у собиқ рафиқасига 500 минг лира (≈142 миллион 670 минг сўм) миқдорида маънавий зарар тўлайди ҳамда ҳар ой 5 минг лира алимент ажратади.
Хабарда таъкидланишича, Олий суднинг бу қарори прецедент сифатида қайд этилган — демак, келгусида шунга ўхшаш ажрим ишларида ҳам ушбу қарорга таянилши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.