date

НАТО Ўртаерда кескин вазиятга тайёргарлик машқларини бошлади

НАТО Ўртаерда кескин вазиятга тайёргарлик машқларини бошлади

НАТО Италия соҳиллари яқинидаги Ўртаер денгизида “Нептун зарбаси” (Neptune Strike) деб номланган йирик ҳарбий-денгиз машқларини амалга ошира бошлади. CBS News’нинг ёзишича, мазкур машқлар альянс учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, минтақада хавфсизликни таъминлаш ва кучайиб бораётган геосиёсий кескинликларга жавоб сифатида ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, машқларда Буюк Британиянинг замонавий HMS Prince of Wales авианосици иштирок этмоқда. Унинг бортида 26 та АҚШнинг F-35 қирувчи самолётлари жойлашган. Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Польша, Туркия ва яна жами ўнга яқин давлат ҳарбийлари ҳам иштирок этмоқда. Улар NATOнинг шарқий флангига эҳтимолий зарба берилган вазиятда қандай ҳаракат қилиш, шу билан бирга жаҳон бўйлаб ташиладиган нефть оқимининг 30 фоизини ташкил этувчи муҳим денгиз йўлларини ҳимоя қилиш бўйича машқлар ўтказаётгани қайд этилган.

НАТО Европа қўшма қўшинлари олий қўмондонлиги раҳбари Алексус Гринкевичнинг таъкидлашича, альянс 2027 йилга бориб Россия ва Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий тўқнашувларга тайёр ҳолатда бўлиши талаб этилади. Унинг фикрича, кейинги йилларда НАТО давлатлари ҳаво ҳудудлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабабли бундай машқлар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, 2025 йил 10 сентябрь куни кечаси Польша ҳарбийлари мамлакат ҳаво чегараси 21 та масофадан бошқариладиган дрон томонидан бузилганини маълум қилган, бош вазир Дональд Туск эса бунинг учун Россияни айблаган эди. Шу билан бирга, Эстония ҳам шу ойда ҳаво ҳудудини учта дрон орқали бузганликда Россияни жавобгар деб билган. Москва томони эса барча айбловларни рад этиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » НАТО Ўртаерда кескин вазиятга тайёргарлик машқларини бошлади