
Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Афғонистон билан чегара ҳудудида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 21 кишининг ҳалок бўлгани ва 60 дан ортиқ одамнинг жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Ҳуқуқ тартибот органлари хабарига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 8.50да Куррам вилояти Парачинар шаҳридаги озиқ-овқат бозорида юз берган. Полиция қўлбола воқеанинг портловчи мосламанинг мева солинган қутилардан бирига яшириб қўйилгани оқибатида ёки террорчи худшуд хужум уюштиргани натижасида юзага келган деган тахминларни илгари сурмоқда.
“Ушбу вақтда борозда юзлаб сотувчи ва харидорлар йиғилган бўлган. Улар орасида воқеа сабабларини ўрганиш осон бўлмайди”, - дея таъкидлаган полиция вакили.
Ҳозирча ушбу теракт юзасидан бирор террорчи ташкилот масъулиятни зиммасига олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар