
Венгриялик ўқувчилар автобуси Италия шимолида ҳалокатга учраши ва ёниб кетиши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида Sharh.uz сайти хабар бермоқда.
Агентликка кўра, 39 киши омон қолган бўлиб, уларнинг кўпчилиги жиддий жароҳат олган.
Ҳозирда автобус ҳалокатига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Тунги вақтда йўлда кетаётган автобус кўприк таянчига келиб урилган бўлиб, бошқа автомобиллар автоҳалокатда иштирок этмаган.
Венгрия ТИВси автобус ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотганини маълум қилмоқда. Венгриядан бўлган ўқувчилар Франциянинг тоғли дам олиш ҳудудидан қишки таътилни ўтказиб қайтаётган бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар