
Тасмания шимоли-ғарбида австралиялик қирғоқдан улкан сельдь қиролини топди, деб ёзади The Guardian.
Нашрнинг ёзишича, иссиқ қуёшли кун бўлган, ўшанда Пингвин шаҳарчасида яшовчи Том Чисман итларини сайрга олиб чиққан ва чағалайлар қуршовида кумуш рангли ниманидир кўрган. Маълум бўлишича, бу уч метрли чуқур сувда яшайдиган балиқ бўлиб, уни"фалокат даракчиси" деб аташади.
"Унга етиб борганимда, аввалига улкан балиқни кўрдим, кейин унинг чиройли рангига, қорни ва бошидан чиқиб турган сузгичларига эътибор бердим. Мен ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганман." - деб эслайди Чисман.
Бу 1500 м гача чуқурликда яшайдиган "сельдь қироли" ёки "оддий тасма балиқ"дир. Маккуори университети ихтиологи Кулум Брауннинг таъкидлашича, бундай балиқларнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, Чисман томонидан топилган уч метрли тасмасимон тана, эҳтимол, топилган балиқлар орасида энг йирикларидан бири бўлиши мумкин.
"Улар жуда ғалати кўринади. Улар жуда узун ва ингичка, тасмага ўхшайди, орқа сузгич қаноти яхлит," - дейди олим.
Япон фольклорида камарли таналар "рюгу-но-цукай" (таржимаси "денгиз худоси саройидан келган элчи") номи билан танилган. Афсоналарда уларнинг пайдо бўлиши фалокат - зилзила ёки цунамидан дарак беради, деб ҳисобланган. Бироқ, тадқиқотларнинг ҳеч бири ушбу денгиз жонзотларининг пайдо бўлиши ва ҳалокатлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик борлигини аниқламаган.
"Улар шунчаки тасодифан пайдо бўлади. Улар фақат касал бўлганларида ёки вафот этганларида юзага чиқади. Биз улар ҳақида кўп нарса билмаймиз. Шундай экан, қирғоққа ташланган ҳар қандай нусха ҳақиқатан ҳам қадрли," - дея қўшимча қилди ихтиолог.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.