23:26 / 21.01.2017
6 856

Жанубий Корея маданият вазири коррупция можароси туфайли ҳибсга олинди

Жанубий Корея маданият вазири коррупция можароси туфайли ҳибсга олинди

Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазири Чо Юн Сун терговчилар махсус комиссиясининг талаби билан ҳибсга олинди. Бу ҳукуматдаги юқори лавозимли шахсларнинг коррупция билан боғлиқ можаро иши доирасида содир бўлди. У истеъфога чиққан. Бу ҳақда "Киодо агентлиги"га асосланиб "Кун.уз" сайти хабар берди.

Чо Юн Сун президент Пак Кин Хе ҳокимиятига қарши бўлган санъат вакилларининг “қора рўйхатини” тузишда гумон қилинмоқда. Унда 9400дан ортиқ артистлар, мусиқачилар ва маданият арбоблари бўлган ҳамда уларга давлатнинг барча субсидиялари ҳамда ёрдамини бермаслик мақсадида яратилган.

Шунингдек, суд президент маъмуриятининг собиқ раҳбарини ҳисбга олиш учун ордер берди.

Чо Юн Сун мамлакат тарихида ўз хизмат вазифаларини бажараётган чоғида қўлга олинган биринчи вазир бўлди.

Жанубий Кореяда ўтган йилнинг кузидан мамлакат президентининг яқин дугонаси Цой Сун Силь билан боғлиқ коррупция можароси авж олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламай туриб президент томонидан қабул қилинган сиёсий қарорларга таъсир ўтказганлик, шунингдек, ўз мавқеидан фойданиб Жанубий Корея корпорацияларидан йирик маблағларни товламачилик йўли билан талаб қилишда гумон қилишмоқда.

Цой Сун Силь ҳибсга олингач, президент ҳам коррупция схемалари ва йирик бизнесга босимдан хабардор бўлгани борасида гумонлар пайдо бўлди. Пак Кин Хега декабрь бошида импичмент эълон қилинди. Айни дамда бош вазир Хван Гё Ан давлат раҳбари вазифасини вақтинчалик бошқариб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея маданият вазири коррупция можароси туфайли ҳибсга олинди