
Хитойнинг Ухань шаҳрида мақсадли портлатиш натижасида 19 бино бузиб ташланди. Кўп қаватли иншоот 10 сония ичида ер билан битта бўлди, хабар беради "Водиймедиа".
Ушбу портлатириш ишлари 21 январь куни кечқурун амалга оширилди. Биноларни бузиш учун 5 тонна портлатгич ишлатилди. Қўпориш мосламаларини ўрнатиш учун 120 мингдан ошиқ тешиклар тайёрланди. Бу орқали қисқа вақт ичида иншоот парчалаб ташланди.
Нашрнинг маълумот беришича, бузилган иморатларнинг ўрнида замонавий бизнес даҳаси бунёд этилади. Жумладан, бу жойда баландлиги 70 метрдан ошувчи осмонўпар иншоот ҳам барпо этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар