date

Саудия Арабистони чет эллик инвесторларга кўчмас мулк бозорини очмоқда!

Саудия Арабистони чет эллик инвесторларга кўчмас мулк бозорини очмоқда!

Саудия Арабистони 2026 йилдан бошлаб чет эллик инвесторларга қироллик ҳудудида уй-жой сотиб олишларига ижозат бериши кутилмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри хабар тарқатди. Бу қадам "Vision 2030" стратегик дастури доирасида хорижий сармояларни жалб қилиш ва мамлакат иқтисодиётини турли йўналишларда ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлар

Ҳукумат ҳозирда кўчмас мулк тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш жараёнини олиб бормоқда. Тегишли фармон жорий йилнинг июл ойида имзоланган бўлиб, янги таҳрирнинг 2026 йил январ ойида амал қилишга киритилиши режалаштирилмоқда.

Янги ҳужжатда мамлакатнинг тўртта йирик маркази – Ар-Риёд, Макка, Мадина ва Жиддада хорижликларга нафақат турар жой, балки тижорат, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари, шунингдек, алоҳида ажратилган ҳудудларда қурилиш учун ер участкалари сотиб олиш имконини тақдим этиш назарда тутилган.

Муқаддас шаҳарлар учун махсус чеклов

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш бошқармасининг ижро этувчи раҳбари Фаҳад Бин Сулаймоннинг сўзларига кўра, икки муқаддас шаҳар — Макка ва Мадинада кўчмас мулкни фақат хориждан келган мусулмон фуқаролар харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади. "Харидорнинг мусулмон бўлиши шарт, бундан бошқа қатъий тўсиқлар мавжуд бўлмайди," — дея изоҳлаган у.

Шунингдек, белгиланган ҳудудларда чет элликлар эгалик қилиши мумкин бўлган чекланган қисми 70 фоиздан 90 фоизгача этиб белгиланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони чет эллик инвесторларга кўчмас мулк бозорини очмоқда!