date

Марс тупроғига ўхшаш муҳитда арпа парваришланди

Марс тупроғига ўхшаш муҳитда арпа парваришланди

Россиялик тадқиқотчилар Марс сатҳи шароитига яқин моделланган “Марс тупроғи”да арпа етиштириш тажрибасини муваффақиятли амалга оширди. Олинган натижаларга кўра, тайёрланган тупроққа 10 турли бактерия ва хамиртурушдан иборат махсус микроорганизмлар аралашмаси қўшилганида, улар бир-бирини қўллаб, унумдор қатлам ҳосил қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, микроорганизмлар тупроққа қўшилгандан кейин у ҳаёт учун яроқли муҳитга айланган ва арпа кўчатлари барқарор ўсган. Бошқача айтганда, Марс шароити каби қаттиқ ва ҳосилсиз муҳитни “тирилтириш” учун биологик фаол моддалар ўта муҳим рол ўйнаган.

Тажрибадан фойдаланилган микроблар “Bion-М” №2 космик аппарати орқали Ер орбитасига чиқарилиб, махсус шароитларда синовдан ўтказилган ва кейин Ерга қайтарилган. Энди олимлар айнан шу микробларнинг космик муҳитда қандай ўзгаришлар кечирганини, генетик ва биологик реакциялар қай даражада бўлганини чуқур ўрганмоқда.

Мутахассислар фикрича, бундай илмий ишлар келажакда Марс ёки бошқа сайёраларда ҳаётни сақлаш, ўсимлик етиштириш ва инсон экспедицияларини қўллаб-қувватлаш учун муҳим қадам бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Марс тупроғига ўхшаш муҳитда арпа парваришланди