Сергей Благов “Хитой собиқ совет иттифоқи мамлакатларида етакчилик қилиш ҳаракатида” номли мақоласида таъкидлашича, яқинда Давос шаҳрида ХХР раиси Си Цзиньпин ҳамда Украина президенти П.Порошенко билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Хитой Украинадаги инқирозни тартибга солишдан манфаатдорлиги ҳақида хабар берган.
ХХР раҳбарининг ушбу баёноти РФ ҳамда АҚШ учун қоғозга ўралган чақириқ деб баҳоланмоқда. 2014 йилдан бошлаб ХХР Россиянинг Украина инқирозини тартибга солишида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб келаётган эди ҳамда Донбасдаги муаммоларда иштирок этмаётган эди. Бироқ, Хитой Украина инқирозига зўр қизиқиш бериши ҳамда бунинг учун ўз саъй-ҳаракатларини амалга ошириши Донбасс борасида бошқа иштирокчилар (Россия, Франция ва Германия) таъсирини камайтиришга қаратилган. Гарчи Пекин томонидан эълон қилинган ушбу ташаббус Москванинг ҳеч қандай кескин баёнот қилишига олиб келмаган бўлса-да, бироқ Хитой-Украина музокараларидан сўнг шу заҳоти Донбасс бўйича музокара олиб борувчи аъзо мамлакат раҳбарлари ўртасида телефон мулоқотлари бўлиб ўтди.
Ўз навбатида, Украина томонидан Хитой билан стратегик ҳамкорликни амалга ошириш Россияга қарши йўналтирилган. Шу билан бирга, Киев Пекин билан алоқаларнинг яхшиланиши орқали АҚШ нуфузи сусайиши ҳақида Вашингтонга ўзига хос сигнал юбормоқда.
Ушбу шароитда Москва бироз қийин кечадиган ташқи сиёсий вазият олдида бир тўхтамга келиши керак бўлади: Хитой жиловини ушлаб туриш учун Д.Трамп сиёсатини қабул қилиш ёки Ғарбга қарши чиққан ҳолда Пекин билан стратегик ҳамкорликни ривожлантриш.
Ўз навбатида Хитойнинг Украина инқирозини ҳал этиши Россия учун ҳам ўзига хос сигнал бўлиши мумкин: агарда Москва Вашингтон билан ўз алоқаларини яхшилаб олса, мазкур ҳаракатлар орқали Пекин Россия рақиблари билан муносабатларини мустаҳкамлашига олиб келиш эҳтимоли мавжуд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»