
Индонезия пойтахти Жакарта дунёнинг энг зич аҳоли яшайдиган шаҳарлари рейтингида Токиони ортда қолдирди. БМТ маълумотларига кўра, Жакарта метрополисида 42 миллион аҳоли истиқомат қилади.
Кейинги ўринда 37 миллион аҳолига эга Бангладеш пойтахти Дакка, учинчи ўринда эса 33 миллион аҳолига эга Токио жойлашган. Эслатиб ўтиш керакки, 2018 йилги ҳисоботда биринчи ўрин Токиога тегишли эди.
Ҳисобот шуни кўрсатадики, 1950 йилда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизи шаҳарларда яшаган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 50 фоизга етган. 2050 йилгача дунё аҳолиси ўсишининг учдан икки қисми шаҳарларда яшаши кутилмоқда.
Аҳолиси энг кўп бўлган 10 та шаҳар — Жакарта, Дакка, Токио, Янги Деҳли, Шанхай, Гуанчжоу, Қоҳира, Манила, Калькутта ва Сеул — шундан тўққизтаси Осиё қитъасида жойлашган.
БМТ Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Жунхия таъкидладики:
“Шаҳарлашув замонамизни белгилайдиган асосий кучдир. Агар уни тўғри бошқариш мумкин бўлса, иқлим ўзгариши, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий адолат учун янги имкониятлар очилиши мумкин.”
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.