date

Путин АҚШ режаси ва Украина можароси ҳақида очиқча гапирди

Путин АҚШ режаси ва Украина можароси ҳақида очиқча гапирди

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга амалга оширилган ташриф якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Россия–Украина можаросини ҳал этиш атрофидаги баҳслар, АҚШ томони таклиф қилган тинчлик концепцияси ва бир қатор долзарб саволлар юзасидан кенг муносабат билдирди. Президентнинг фикрлари қуйида қисқартирилган, бироқ мазмунан тўлиқ шаклда жамланган.

Трамп режаси ва 28 бандли ҳужжат ҳақида

Путиннинг таъкидлашича, оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, тайёр “тинчлик шартномаси” умуман бўлмаган. Фақат Аляска сафари олдидан тузилган саволлар рўйхати ва кейин АҚШ томонидан етказилган 28 бандли таклифлар тўплами мавжуд бўлган. Женевадаги АҚШ–Украина музокараларидан кейин ушбу 28 банд тўртта йирик бўлимга ажратиш таклифи берилган.

Путин бу бандлар келгуси келишувлар учун муайян асос бўлиши мумкинлигини тан олди, бироқ ҳали тайёр ва якуний лойиҳа йўқлигини қўшимча қилди.

Ўт очишни тўхташининг бир шарти

Президентнинг сўзларига кўра, муқаддас шарт — Украина қўшинларининг ҳозир эгаллаб турган ҳудудлардан чиқишидир.

«Агар чиқса — жанглар тўхтайди. Агар чиқмаса — биз буни ҳарбий йўл билан амалга оширишга интиламиз», — деди Путин.

Оккупация қилинган ҳудудлар мақоми ва тан олиш масаласи

Путинга кўра, асосий масала — халқаро-ҳуқуқий тан олиш:

  • Агар ҳудудлар Россия суверенитети остида деб тан олинса — бу бир ҳолат.

  • Агар Украина ҳужжат бўйича уларни қайтаришга уринса — бу тамомила бошқа вазият.

Шу боис президент АҚШ билан тан олиш юзасидан музокара қилиш муҳимлигини таъкидлади.

“Россия Европага ҳужум қилади” деган даъволар ҳақида

Путин бу масалада кескин фикр билдирди:

«Бу — ё фирибгарлик, ё ақли ҳали бутун эмас одамларнинг гапи. Бизда Европага нисбатан ҳеч қандай тажовузкор режалар йўқ. Хоҳлашса, биз буни расман ёзма равишда ҳам тасдиқлашга тайёрмиз», — деди у.

G7’га қайтиш эҳтимоли

Президент “катта еттилик”ка нисбатан муносабатини ҳам очиқ билдирди:

  • G7 аъзолари муҳим ҳамкорлар эканини тан олди.

  • Бироқ ҳозир Россияни у гуруҳга таклиф қилаётган мамлакат йўқлигини айтди.

  • Мавжуд вазиятда бундай учрашув амалий фойда бермаслигини таъкидлади.

Россия активларининг мусодара қилиниши

Путиннинг фикрича, Европа иттифоқи Россия активларини мусодара қилса:

  • евроҳудудга бўлган ишонч кескин пасаяди,

  • глобал молия тизими учун оғир оқибатлар юзага келади.

Россия ҳукумати бу ҳолат учун алоҳида “жавоб чоралари тўплами”ни тайёрлаётгани ҳам маълум қилинди.

Лавров ҳақидаги “қаҳрга учради” деган миш-мишлар

Президент бу хабарларни рад этди:

«Бу мутлақо бемаънилик. Лавров ўз иш жадвали билан шуғулланяпти, у ҳеч қандай хатога йўл қўймаган», — деди Путин.

Уиткофф билан музокаралар оммага чиқиб кетиши ҳақида

Путин бу ҳолатни оддий ҳол деб атади:
Америкалик вакил ўз давлатининг манфаатларини ҳимоя қилиши табиийлиги таъкидланди. Музокаралар “катта босимсиз, ҳақоратсиз” кечаётгани айтиб ўтилди.

Украина давлат раҳбарияти легитимлиги ҳақидаги баҳс

Путиннинг айтишича, Украина президенти сайловдан қочгани учун ўзининг конституцион мақомини йўқотган. Россия эса, ҳарбий шароитга қарамай, президент ва маҳаллий сайловларни ўтказганини мисол сифатида келтирди.

“Лукойл” ва “Роснефт”га қарши санкциялар нимадан келиб чиқди?

Путин бу қарорни тушунмаслигини очиқ билдирди:

«Женевада келишган эдик, ҳеч қандай зиддият бўлмаган. Тўсатдан санкциялар қўйилди. Нега? Менам тушунмадим», — деди у.

Жанг майдонидаги вазият

Президентга кўра, Россия қўшинлари:

  • барча асосий йўналишларда илгарилашни давом эттирмоқда,

  • қайтариб олинаётган ҳудудлар сони ойдан ойга ошмоқда,

  • ўтказилган операциялар суръати эса тезлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Путин АҚШ режаси ва Украина можароси ҳақида очиқча гапирди