date

АҚШ 19 давлатдан келганларнинг грин карталарини қайта текширади

АҚШ 19 давлатдан келганларнинг грин карталарини қайта текширади

АҚШ маъмурияти 19 давлатдан келган чет эл фуқароларининг “грин карта”ларини тубдан қайта текшириш жараёнини бошламоқда. BBC хабар қилишича, бу қарор Оқ уй яқинида Афғонистон фуқароси томонидан амалга оширилган қотиллик ва отишма ортидан қабул қилинди. Ҳодиса 26 ноябрда содир бўлиб, Миллий гвардиянинг икки ҳарбийси яраландu, улардан бири шифохонада вафот этди.

Президент Дональд Трамп ҳужумчини “ҳайвон” деб атади ва Афғонистондан келган мигрантларни қайта текширишни талаб қилди. Чунки ҳужум содир этган эркак 2021 йил махсус виза дастури билан АҚШга кирган, аммо виза муддати тугаганидан кейин ҳам ноқонуний яшаб юрган.

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати раҳбари Жозеф Эдлоу президент топшириқни тасдиқлаб, хавфли деб баҳоланган мамлакатлардан келган ҳар бир грин карта эгаси қайта кўриб чиқилишини айтди.

Рўйхатда Афғонистон, Эрон, Ливия, Судан, Сомали, Яман, Куба, Туркманистон, Венесуэла ва яна бир қатор мамлакатлар бор — жами 19 та.

Эдлоунинг таъкидлашича, “АҚШнинг хавфсизлигини таъминлаш — энг устувор вазифа”. Текширув қандай ўтиши ҳақида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган.

Айни пайтда, ўтган ҳафта АҚШ Байден даврида қабул қилинган барча қочқинлар ҳам қайта текширилишини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ 19 давлатдан келганларнинг грин карталарини қайта текширади