date

Россияда аёл ўзбекистонлик эркакни ўлдириб, кўмиб қўйди

Россияда аёл ўзбекистонлик эркакни ўлдириб, кўмиб қўйди

Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган қотиллик жамоатчиликни қаттиқ ҳайратга солди — аёл Ўзбекистон фуқаросини бўғиб ўлдирган ва жасадини ўз ҳовлисидаги дарахт остига кўмиб қўйган. Бу ҳақда вилоят Тергов қўмитаси маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 54 ёшли марҳум бир неча йил давомида Покровский ТБИ заводида меҳнат қилган. Ноябр ойида қариндошлари унинг йўқолиб қолгани бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Терговга кўра, 16 ноябрь куни эркак Петушинский туманидаги Старое Перепечино қишлоғида яшовчи 48 ёшли таниш аёлининг уйига борган.

Дастлабки маълумотлардан аён бўлишича, учрашув чоғида спиртли ичимликлар истеъмол қилинган ва орада жанжал чиққан. Эркакнинг полга йиқилиб тушгани, аёл эса жаҳл ҳолатида уни арқон билан бўғиб ўлдиргани маълум қилинган. Қотилликдан сўнг аёл жасадни томорқадаги олма дарахти остига кўмиб ташлаган.

Айтилишича, низо сабаби қарз масаласи бўлган. Аёл марҳумдан пул сўраган, эркак эса беришдан бош тортган. Марҳумнинг қариндошлари ижтимоий тармоқларда аёлнинг олдиндан катта қарзи борлигини, ўзбекистонлик меҳнатчи эса пулларини қайтариб олиш учун Перепечинога борганини таъкидлашган. Қотилликдан кейин аёл жабрланувчининг телефони ва банк картасини ҳам олиб кетгани айтилади.

Терговчилар гумонланувчи уйини кўздан кечириб, бир қатор ашёвий далилларни топишган. Маълумотларга кўра, аёл аввал ҳам Россия Жиноят кодексидаги “гиёҳванд моддалар” моддаси бўйича судланган.

Тергов қўмитаси ҳозирда айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун судга илтимоснома тайёрламоқда. Экспертизалар тайинланган, воқеанинг барча жиҳатларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда аёл ўзбекистонлик эркакни ўлдириб, кўмиб қўйди