
Мексиканинг Тультепек шаҳридаги «Сан-Паблито» пиротехника бозорида юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 42 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълум қилди, деб ёзади «Дарё».
Портлаш оқибатида жабрланган яна тўрт киши шифохонада эканлиги хабар қилинмоқда. Мексика расмийлари бозорни қайта тиклашга сўз берди.
Аввалроқ портлаш оқибатида 36 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. Эслатиб ўтамиз, портлаш декабрь ойи охирида Мехикодан 32 километр масофада жойлашган бозорда юз берган эди. Портлаш сабаблари ҳозиргача аниқланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар