
Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида содир бўлган қор кўчкиси натижасида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Реутерс»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Қурбонларнинг кўпчилигини Ҳиндистон ва Покистон ҳудудини ажратиб турувчи шартли Назорат чизиғини қўриқловчи ҳарбийлар ташкил этади.
Умумий ҳисобда, қуролли кучлар 15 кишини йўқотди. Улардан тўрт нафари 27-январ куни эрталаб ҳалок бўлди.
Шунингдек, яна тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлган, улардан иккитаси ёш бола экани маълум қилинди.
Табиий офат туфайли бир неча қишлоқда электр симлари узилиб, аҳоли чироқ ва иссиқликсиз қолган.
Яқин кунларда қурбонлар сони ортиши тахмин қилинмоқда: синоптиклар қор кўчиши хавфи дам олиш кунлари сўнгигача сақланиб қолишини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар