
Бразилияда жойлашган ҳайвонот боғида жуда қайғули ва ҳайратланарли ҳодиса юз берди: шер қафасига ноқонуний равишда кирган 19 ёшли йигит ҳайвон томонидан ғажиб ўлдирилди. Бу ҳақда Paraiba нашри маълумот тарқатди.
Маълум қилинишича, ёш йигит 6 метр баландликдаги деворни ошиб ўтиб, хавфсизлик панжараларини айланиб ўтган ва ҳатто дарахтдан тиргак сифатида фойдаланиб қафас ичига тушган. Воқеа Параиба штатидаги Жуан Песоа шаҳрида жойлашган Арруда Камара ҳайвонот боғида содир бўлган.
Ҳодисадан кейин маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари текширувни бошлаб юборди. Полиция ёш йигитнинг нима сабабдан ташриф буюрувчилар учун мутлақ тақиқланган, ёпиқ ва хавфли ҳудудга кираётганини аниқлашга уринмоқда.
Қаттиқ ҳужумдан кейин ҳайвонот боғи дарҳол ёпилган ва ташрифлар вақтинча тўхтатилган. Боғнинг қайта қачон очилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган. Йигит қафасга кирган вақтда боғ ишлаб турган ва ташрифчиларни қабул қилаётган бўлгани қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.