11:59 / 26.04.2015
6 802

Вашингтонда россиялик хакерлар томонидан Обаманинг мактублари ўғирлангани маълум қилинди

Вашингтонда россиялик хакерлар томонидан Обаманинг мактублари ўғирлангани маълум қилинди

Россиялик хакерлар АҚШ Оқ уйининг компьютер тизимларига киришлари оқибатлари аввал тахмин қилингандан жиддийроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда воқеа бўйича олиб борилаётган тергов жараёнидан хабардор бўлган юқори лавозимли амалдорларга иқтибос келтирган ҳолда The New York Times нашри хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

Амалдорлар хакерлар нафақат Барак Обаманинг учрашувлари жадвалини, балки президент юборган ёки олган баъзи почта хабарларини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлганларини айтишмоқда.
Кўринишича, хакерлар Обама ва унинг ёрдамчиси ўзи билан доимо олиб юрадиган BlackBerry смартфонидаги хабарлар трафигини бошқарувчи ҳимояланган серверларга киришнинг уддасидан чиқа олишмаган.

Бироқ улар Оқ уй амалдорлари ҳамда, эҳтимол, Обама мунтазам равишда хабарлар ёзишиб турадиган, маъмуриятга кирмайдиган бошқа бир фойдаланувчиларнинг электрон почталари архивига киришга муваффақ бўлишган.
Оқ уй вакиллари хакерлар амалдорлар ҳимояланган ҳукумат тармоғи орқали ўзаро алмашиб турадиган хабарларни қўлга кирита олмаганликларини маълум қилдилар. Оқ уй раҳбариятининг кўпчилик вакиллари ўзларининг ишчи хоналарида иккитадан компьютерга эга бўлиб, улардан бири ҳимояланган махфий тармоққа, бошқаси эса ташқи дунё билан номахфий алоқалар билан алмашиш учун мўлжалланган тармоққа уланган.
Шу билан бирга маъмурият номахфий мактублар ҳам ишчи жадваллар, элчилар ва дипломатлар билан ёзишмалар, ходимлар ва қонунчилик соҳасида тайёрланаётган лойиҳаларнинг муҳокамалари, сиёсат ҳақида баҳслар каби кўплаб муҳим маълумотларни ҳам сақлашини тан олдилар.

Амалдорлар хакерлар томонидан Обаманинг айнан нечта мактуби олингани ва улар қанчалик муҳим бўлганини маълум қилмаяптилар.
Обама ёрдамчиларининг айтишича, кўпчилик материаллар Обамага оғзаки равишда, қоғозда ёки махфий тармоққа уланган iPad да тақдим қилинади.
Аввалроқ апрель бошида хабар берилганидек, хакерлар Оқ уй компьютерларига кириш олдидан дастлаб АҚШ Давлат департаменти тизимига киришган. АҚШ махсус хизматлари хакерларни бартараф этишга ҳаракат қилишган, бироқ улар яна қайтиб келганлар. Мутахассисларнинг тахминича, айнан россиялик хакерлар АҚШ Давлат департаментини бир неча ойдан бери ўз назоратлари остида ушлаб турибдилар.
Обама маъмурияти компьютер тизимига кириш АҚШ Давлат департаменти электрон почтаси орқали ишга туширилган электрон почтани фишинг қилиш (интернет-фирибгарликнинг бир тури) ёрдамида амалга оширилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вашингтонда россиялик хакерлар томонидан Обаманинг мактублари ўғирлангани маълум қилинди