
Денгизга чиқиш имконияти кўпинча давлатнинг географик жойлашуви ва иқтисодий муваффақияти учун муҳим омил саналади. Аммо, бутун дунёда кўплаб давлатлар бу имкониятдан маҳрум, ва бундай омад ҳаммага ҳам насиб этмаган. Инфографикада кўрсатилганидек, дунё бўйлаб 44 та давлат денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга эмас. Қўшимча равишда Косово алоҳида белгиланган.
Ушбу давлатлардан иккиси, яъни Лихтенштейн ва Ўзбекистон, денгиз соҳилига эга бўлмаган қўшни давлатлар билан ўраб олинган. Бундан ташқари, айрим мамлакатлар, масалан, Лаос, денгизга жуда яқин бўлса-да, уларнинг соҳилга эгалик қилишга йўл қўшнилари томонидан тўсиб қўйилган. Лаоснинг Жанубий Хитой денгизига бориши учун 50 километр масофа бор, аммо Ветнамнинг учта порти унинг йўлини тўсади.
Айрим давлатларда дарёларнинг катта аҳамияти бор. Австрия, Венгрия, Словакия ва Сербия каби қитъа ичида жойлашган давлатлар Дунай дарёси орқали Қора денгизга чиқиш имконига эга. Бу дарёлар уларнинг ривожланиши учун муҳим транспорт йўналишини таъминлайди.

Шу билан бирга, денгиз соҳилининг йўқлиги ҳар доим ҳам давлат ривожига тўсқинлик қилмайди. Люксембург ва Швейцария денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмасалар ҳам, улар дунёдаги энг бой давлатлардан ҳисобланади. Лихтенштейн эса жуда кичик бўлса ҳам, аҳоли жони бошига тўғри келадиган номинал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Бу ҳақдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар ҳам иқтисодий ривожланишда юқори натижаларга эришиши мумкин, агар улар тўғри стратегик қарорлар қабул қилса.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.