date

Қозоғистонда 16 ёшгача болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Қозоғистонда 16 ёшгача болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Қозоғистонда 16 ёшгача болалар учун ижтимоий тармоқларда аккаунтлар очиш тақиқланиши мумкин. Бу тақиқ видеохостинглар, ижтимоий тармоқлар ва бошқа катта онлайн-платформаларга нисбатан амал қилади.

Ҳукумат ушбу қарорни болаларни «ёмон контент»дан ҳимоялаш мақсадида қабул қилишни режалаштирмоқда. Бунда, фақат мессенжерлар истисно қилинади, яъни болалар ушбу платформалардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Маълумотларга кўра, қонун лойиҳаси бир неча маротаба таҳрир қилиниб, 80 дан ортиқ ўзгартиришлар киритилган. Янгиланган қоидалар келгуси йилда кучга кириши мумкин.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу янги чоралар болаларнинг онлайн муҳитда хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг соғлом ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 16 ёшгача болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин