Обаманинг жамоаси Трампга қарши чиқмоқда

  • 01 февраль 2017, 09:42
  • 4 732
  • Дунё
  • Обаманинг жамоаси Трампга қарши чиқмоқда

    АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг Оқ уйдаги маслаҳатчилари Трамп томонидан амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарорларга қарши курашга тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар қилмоқда.

    Нашрда ёзилишича, Обама яқин муддат ичида ўз маслаҳатчилари билан Дональд Трампнинг қаршисига чиқиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

    Аввалроқ, Обама Трампнинг Яқин Шарқ, Африка каби мусулмонлар истиқомат қиладиган мамлакатлардан қочоқларнинг АҚШ ҳудудига киритилишига қўйган тақиқига қарши чиққанди.

    “Аслида Обамани инсонларнинг ҳуқуқлари уларнинг қайси дин вакили эканига қараб бузилаётгани Трампга қарши чиқишга мажбур қилди”, дейди собиқ президентнинг матбуот котиби Кевин Льюис.

    Таъкидлаш жоизки, бу Обама ва унинг гуруҳининг Трамп президентлик фаолиятини бошлаганидан кейинги биринчи расмий баёнотидир.

    Бундан аввал, собиқ президентлар янги президентнинг ҳаракатларини танқид қилишмаган ва унга қарши чиқа олишмаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Обаманинг жамоаси Трампга қарши чиқмоқда