19:18 / 01.02.2017
9 618

Тожикистон табиий офат сабабли хориж мамлакатларидан кўмак сўради

Тожикистон табиий офат сабабли хориж мамлакатларидан кўмак сўради

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ғайриоддий об-ҳаво шароити сабабли хориж мамлакатлари ва халқаро ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, куз-қиш мавсумида ёмғир ва қор меъёрдагидан 140-170%га кўп ёғиши улкан табиий офатлар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Тоғли туманлардаги аксарият аҳоли масканлари ва йўллар қор кўчкилари, сув тошқинлари, тоғ кўчкилари хавфи остида қолган. Республика гидрометеорология марказининг маълум қилишича, февралда ҳам ёғингарчилик меъёридан кўп бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда қор кўчкиси юз бериши оқибатида Тожикистонда 7 киши ҳалок бўлганди. Аммо норасмий хабарларга қараганда, табиий офат натижасида 80дан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Бундан ташқари, юзлаб автомобиллар қор остида қолган. Қутқарувчилар 800га яқин аҳолини эвакуация қилишган ҳамда 50та юк ва 150та енгил автомобилни қор остидан чиқаришган.

Президент Эмомали Раҳмоннинг топшириғига кўра қурбон бўлганлар ва вайроналарни аниқлаш ҳамда жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органларининг биринчи раҳбарларидан иборат махсус оператив ишчи гуруҳи тузилган.

"Қутқарув ва профилактика тадбирлари улкан молиявий воситаларни талаб қилади. Биринчи навбатда, тегишли техника ва жиҳозлар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар, кўчки ва селдан ҳимоя иншоотлари ҳамда соҳилларни мустаҳкамлаш чораларини ўтказиш лозим бўлади", — дейилади Тожикистон ТИВ мурожаатида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон табиий офат сабабли хориж мамлакатларидан кўмак сўради