19:03 / 02.02.2017
10 963

Ҳиндистонда гномлар оиласи топилди

Ҳиндистонда гномлар оиласи топилди

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида 11 кишидан иборат оила истиқомат қилади. Улардан 9 нафари кам учрайдиган касалликдан азият чекади, деб ёзади “Даракчи” нашри. Уларнинг қўллари ва оёқлари соғлом одамларникига нисбатан калта. Маҳаллий аҳоли вакиллари Чаухан авлодидан бўлган паканаларни гномлар деб аташади. Мураккаб шароитда ва қўни-қўшниларнинг тазйиқлари остида яшашса-да, улар руҳини чўктирмайди. Чаухан оиласининг аъзолари ахондроплазиядан азият чекади. Бу паканаликнинг кам учрайдиагн тури ҳисобланади.

Уларнинг тана қисми меъёридагидек, бироқ қўл ва оёқлар калта бўлади.

Оила боши Рам Ражанинг сўзларига кўра, аввал уларнинг оила аъзолари 20 кишидан иборат бўлган. Улардан 18 нафари гномлар бўлган.

Афсуски, сўнгги йилларда оила аъзоларининг бир нечтаси вафот этган. Улар вақт ўтган сари оёқларида кучли оғриқни ҳис этади.

“Йиллар ўтган сайин оёқларимиз юмшашиб кетаверади, юриш борган сари қийинлашади. Бундан ташқари, умуртқа ва бўйин қисми ҳам қаттиқ оғрий бошлайди”, дейди Ража. “Кўчада нотаниш кишилар устимиздан кулади. Улар бизни қўллари билан кўрсатиб, гномлар деб атайди”, дейди оиланинг яна бир аъзоси.

Оила аъзолари учун иш топиш ҳам катта муаммо.

Нима бўлишидан қатъий назар Ража оиласи аъзолари ўзларини бошқалардан ажралиб туришини бежизга эмас, деб ҳисоблашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда гномлар оиласи топилди