Ижтимоий тармоқларда самолёт бортидаги лочин қушлар акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Қанотли йўловчилар Саудия шаҳзодасига тегишли бўлиб, уларнинг ҳар бири учун шаҳзода алоҳида чипта сотиб олган.
Видеода қушлар стол устига жойлаштирилгани, ўриндиқлар эса полиэтилен қоплама билан ўралгани акс этган. Ижтимоий тармоқларда қушларнинг йўловчи сифатида учиши фойдаланувчиларнинг турли ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлди. Аввалига самолёт бортидаги қушлар қирғийлар дейилган бўлса, кейинчалик уларнинг лочин эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.
Reddit фойдаланувчилари бир сутка давомида мазкур видеога тўрт мингга яқин изоҳ қолдиришди. Улардан бири “Саудия шаҳзодаси қирғийларнинг қаноти борлигини, уча олишини билмайди шекилли?”, деб ёзган.
Фойдаланувчилардан яна бири эса самолётда 80 та эмас, фақат 6 та қушни олиб учиш мумкинлиги ҳақидаги авиация қонунини эслатди.
[media=https://youtu.be/7UUmK1v4pwU] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди