date

Френсис Коппола соати аукционда рекорд нархда қўлга киритилди

Френсис Коппола соати аукционда рекорд нархда қўлга киритилди

“Оскар” соҳиблари қаторида турадиган машҳур режиссёр Френсис Форд Копполанинг шахсий F.P. Journe брендига мансуб соати аукционда ҳақиқий рекорд ўрнатди. Швейцария компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу ноёб соат кимошди савдоси давомида атиги 11 дақиқалик тортишувдан кейин номаълум харидор томонидан 11 миллион доллар атрофидаги нархга сотиб олинди.

2024 йил баҳорида Коппола банкротлик ёқасида турганини оммага маълум қилганди. Бу ҳолатга у ўз маблағидан 120 миллион доллар сарфлаган “Мегаполис” фильмининг прокатда жами 14,4 миллион доллар даромад келтириши сабаб бўлган. Қарзларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида режиссёр кузда ўзининг айрим кўчмас мулкларини ҳам сотишга мажбур бўлган. Энди эса унинг ноёб соатлар коллекцияси ҳам кимошди савдосига чиқарилаётгани маълум қилинди.

6 декабрь куни Парк-авенюда ўтказилган қизғин аукционда режиссёрга тегишли F.P. Journe соати Phillips кимошди савдосида деярли 11 миллион долларлик баҳода қўлга киритилди. Бу нарх 2017 йилда Пол Ньюманнинг машҳур Rolex Paul Newman Daytona соати сотилганидан бери АҚШда соатлар учун тўланган энг катта суммани белгилади.

Қизиқ жиҳати шундаки, Коппола бу соат моделини 2014 йилда F.P. Journe компанияси билан ҳамкорликда ўзи яратган. Нақшли, ўзига хос дизайн механизми соатнинг ички мураккаб тузилишини кўриш имконини беради. Циферблат марказида қўлқоп кийган қўл тасвири жойлашган бўлиб, бармоқлар кун мобайнида турлича ҳаракат қилиб, йўқолиб ва қайта пайдо бўлиб туради.

Маълум қилинишича, кимошди савдоси соат 11:00 да 1 миллион долларлик дастлабки таклиф билан бошланган. Бир неча сония ичидаёқ соатни қўлга киритишни истаган харидорлар таклифни 5 миллион долларгача кўтаришган.

Савдо расман 9 миллион долларлик натижа билан тугаган, 10,755 миллион долларлик сўнгги суммадан аукцион йиғимлари ҳам ўрин олган. Иккиламчи бозор дилери Эндрю Шир бу савдони изоҳлар экан: “Бу ақлга сиғмайдиган даражада юқори сумма”, дея таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Френсис Коппола соати аукционда рекорд нархда қўлга киритилди