
АҚШ президенти Доналд Трамп 2026 йилнинг январида Ғазо Тинчлик кенгашига жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан кимлар аъзо бўлишини аниқлаш ва эълон қилиш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Трамп 2025 йил 9 декабр куни Оқ уйда бўлиб ўтган тадбирда сўзлаб, Ғазо сулҳи доирасида ташкил этилган ушбу кенгашга жаҳон етакчилари қўшилишга қизиқиш билдирганини таъкидлади.
Трампнинг сўзларига кўра, жаҳоннинг кўплаб қироллари, президентлари ва бош вазирлари ушбу Тинчлик кенгашида аъзо бўлишни хоҳламоқда. У ўз нутқида шундай деди: «Бу тарихдаги энг афсонавий кенгашлардан бири бўлади. Ҳамма унда бўлишни истаяпти.»
БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган резолюцияда Тинчлик кенгаши ва унга аъзо давлатларга Халқаро Барқарорлаштириш кучларини тузиш ва Ғазога жойлаштиришга рухсат берилган. Тинчлик кенгаши Ғазони қайта тиклаш ва ривожланиш йўналишини белгилашда катта роль ўйнайди.
Шунингдек, резолюцияда Тинчлик кенгаши фаолияти “Фаластин маъмурияти ўзининг ислоҳот дастурини етарли даражада якунлаб, Ғазони хавфсиз ва самарали тарзда қайта назоратига ола оладиган вақтга қадар” давом этиши таъкидланган.
Ҳозирда халқаро воситачилар кўмаги билан Исроил ва Ҳамас ўртасидаги тинчлик жараёни амалга оширилаётган бўлиб, сулҳнинг иккинчи босқичи, Ҳамаснинг Ғазода қолган сўнгги жасадларни топиб, қайтарганидан кейин бошланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.