
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан аввалги давлат раҳбари Барак Обама каби “раҳмдил” бўлмаслигини маълум қилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
“Эрон ўт билан ўйнашмоқда. Улар президент Обама ўзларига нисбатан нақадар “раҳмдил” бўлганининг қадрига етишмаяпти. Бироқ мен бундай эмасман!" - дея ёзган Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ ОАВ АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритиш ниятида эканини хабар берганди.
Вашингтон 1 февраль куни Теҳронга расмий огоҳлантириш берди. Бу ҳолат мамлакат мудофаа вазири Ҳуссайн Деҳқон Семнан шаҳри яқинида баллистик ракета синови ўтказилганини тасдиқлаганидан сўнг юз берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар