date

Марк Рютте: Россиянинг мақсади Украина билан чекланмасдан, янада кенгроқ бўлиши мумкин

Марк Рютте: Россиянинг мақсади Украина билан чекланмасдан, янада кенгроқ бўлиши мумкин

НАТО бош котиби Марк Рютте 11 декабр, пайшанба куни Берлиндаги чиқишида, Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши уруш билан чекланиб қолишини истамаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, НАТОнинг асосий вазифаси — Россиянинг агрессиясини тўхтатишдир. Рютте "Биз — Россиянинг навбатдаги мақсади", деб таъкидлади ва таҳдиднинг аллақачон мавжуд эканини қўшимча қилди.

Рюттенинг сўзларига кўра, НАТОнинг вазифаси — урушнинг олдини олиш ва қуролли кучларнинг мудофаа қобилиятини ошириш. У Украинага кўмакни кучайтириш ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга чақирди. "Қуролли кучларимиз ҳимоя учун зарур бўлган барча воситаларга эга бўлиши керак. Украина эса мудофаа учун зарур барча воситаларни ҳозир олиши керак", — деди у.

Шунингдек, у НАТО иттифоқчилари кўпинча вазиятнинг жадаллигини ҳис қилмаётганини ва вақт улар томонида деб ўйлаётганини билдирди. "Аммо бу ундай эмас", — деди Рютте.

Рютте АҚШнинг Украинадаги урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини шарҳлар экан, Доналд Трампни Путин билан музокаралар олиб бориш учун ягона шахс деб кўрсатди. Шу боис, Путин тинчликка интилаётгани ёки урушни давом этишига қарор қилганини аниқлаш керак, дейди Рютте. Унинг фикрича, Россияга нисбатан босимни сақлаб қолиш зарур.

Рютте Россиянинг мақсадига эришиб, Украина ишғол қилиниши мумкин бўлган сценарийдан огоҳлантирди. Бу ҳолатда Россия чегаралари НАТО билан узунроқ бўлиб, қуролли ҳужум хавфи янада ортиши мумкин. Унга кўра, бундай ҳолда мудофаа соҳасида катта ўзгаришлар, янги бюджетлар ва молиявий босим талаб қилинади. "Бу иқтисодий инқирозлар, давлат харажатларини қисқартириш ва янги молиявий босим деганидир", — деб урғулади у. Марк Рютте Украина хавфсизлигининг, умуман, НАТО хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Марк Рютте: Россиянинг мақсади Украина билан чекланмасдан, янада кенгроқ бўлиши мумкин