date

АҚШда кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юзага келди

АҚШда кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юзага келди

11 декабрь куни Тинч океанининг шимоли-ғарбий қисмида ёғган кўп ёмғирлар АҚШнинг бир неча штатида сув тошқинларига сабаб бўлди. Бунинг оқибатида йўллар ёпилиб, темирйўл линиялари ишдан чиқди ва ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати хабар беришича, Ғарбий Вашингтонда бу бузилишнинг асосий эпицентри бўлган. Каскад ва Олимпия тоғлари, Пугет-Саунд ҳудуди, шунингдек Орегон штатининг шимолида сув тошқинлари учун огоҳлантириш берилди.

Тинч океанидан келган кучли бўрон тизими атмосфера дарёси деб аталади ва бу ҳафта бошида жала ёмғирлар ёғишига сабаб бўлган. Бўрон Орегоннинг шимолидан бошлаб Вашингтон штати, Канада, Британия Колумбияси, Монтананинг ғарбий қисми ва Айдахо шимолигача тарқалиб, йирик сув тошқинларига олиб келди.

Вашингтон штатининг ғарбий ҳудудларида тахминан 100 минг аҳолига "3-даражали эвакуация буйруғи" берилди. Улар Сиэтл шимолидаги Скаджит округининг қишлоқ аҳолиси бўлган.

Малайзияда ҳам ёмғирлар туфайли сув тошқинлари содир бўлиб, 11 мингдан ортиқ киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юзага келди