21:09 / 04.02.2017
7 039

Эрон АҚШнинг санкцияларига жавобан ҳарбий машқларни бошлаб юборди

Эрон АҚШнинг санкцияларига жавобан ҳарбий машқларни бошлаб юборди

Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси АҚШ Теҳронга нисбатан баллистик ракета синови туфайли санкция киритганидан сўнг ҳарбий машқлар бошлади.

Sepahnews сайтига таяниб Sof.uz келтиришича шанба куни эрталаб бошланган ИИПК ҳарбий-космик кучлари машғулотлари Эроннинг ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга тайёрлигини намоён қилмоғи керак.

Машғулотларда қўлланилаётган шиорларда "санкциялар ва таҳдидларга нисбатан нафрат" деган сўзлар қулоққа чалинади, дейилган хабарда.

Ҳарбий машқларда катта ва ўрта масофадаги турли ракета ва радиолокациятизимлари ишлатилган. Машғулотлар давомида "Тебес", "Сайёд-2", "Севвом-э Хордад" сингари ракета мажмуаларидан фойдаланилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон 29 январ куни ўрта масофадаги баллистик ракетани синовдан ўтказган эди. Теҳроннинг бу ҳатти-ҳаракатларига жавобан АҚШ жума куни санкциялар рўйхатини кенгайтирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШнинг санкцияларига жавобан ҳарбий машқларни бошлаб юборди