date

Далай-лама ҳузуридаги ташриф Эстония делегацияси учун "қимматга тушди"

Далай-лама ҳузуридаги ташриф Эстония делегацияси учун "қимматга тушди"

Эстония делегациясининг Тибет буддистларининг маънавий етакчиси — далай-лама ҳузурига амалга оширган ташрифи кутилмаган тарзда жиддий можарога сабаб бўлди. Воқеа Ҳиндистонда содир бўлиб, маҳаллий жамоатчиликнинг кескин эътирози билан якунлангани айтилмоқда.

Õhtuleht нашри тарқатган маълумотларга кўра, нохуш ҳолат далай-лама билан расмий учрашувдан олдин юз берган. Делегация аъзолари сафар олдидан айрим қатъий қоидалар, жумладан, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ ушбу талабларга барча ҳам амал қилмаган.

Хабарларга қараганда, делегация таркибида бўлган айрим шахслар — хусусан, “Эстония 200” партияси вакиллари Юку-Калле Райда, Марек Рейнаас ҳамда Эстония Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Кадри Напритсон-Акуне белгиланган чекловларга риоя қилмаган. Бу ҳолатни яширишнинг иложи бўлмагани ва бу дарҳол атрофдагилар эътиборини тортгани таъкидланади.

Нашр ёзишича, далай-лама ҳузурига келган ҳиндистонлик зиёратчилар делегация аъзоларига очиқча танбеҳ беришган. Айрим иштирокчилар маст ҳолатда бўлгани, қолганлари эса вазиятни юмшатишга уриниб, уларни тўхтатишга ҳаракат қилгани айтилмоқда. Шу тариқа, маънавий аҳамиятга эга бўлиши керак бўлган учрашув сиёсий ва ахлоқий жиҳатдан ноқулай тус олган.

Кейинчалик Кадри Напритсон-Акуне интернетда тарқалган хабарларга изоҳ бериб, сафар харажатларини шахсий маблағлари ҳисобидан қоплаганини ва дам олиш пайтида ичимлик истеъмол қилишни муаммо деб ҳисобламаслигини билдирган. Бироқ бу баёнот ҳам жамоатчиликдаги салбий муносабатни юмшатмади.

Қисқаси, дипломатик эҳтиёткорлик талаб этиладиган ташриф Эстония делегацияси учун катта имижий зарбага айланди. Бу воқеа яна бир бор халқаро майдонда одоб-ахлоқ ва маҳаллий қоидаларга риоя қилиш қанчалик муҳим эканини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Далай-лама ҳузуридаги ташриф Эстония делегацияси учун "қимматга тушди"