Япония мамлакат мудофаа кучларининг ИШИДга қарши операцияларда иштирок этиш имкониятини истисно қилди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Томоми Инада Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан учрашувдан кейин айтди. Бу ҳақда "ТАСС" ахборот агентлигга таяниб "Кун.уз" хабар бермоқда.
"ИШИДга қарши курашга келсак, бизнинг мудофаа кучларимиз бўлинмалари бунда иштирок этмайди. Бош вазир бу ҳақда айтган ва бизнинг фикримиз ўзгармади", деб айтган Инада.
Бундан ташқари, Инада Жанубий Хитой денгизидаги вазият кескинлашадиган бўлса, Япония у ерга ҳам армиясини юбормаслигини айтди.
"Биз АҚШ билан Жанубий Хитой денгизидаги ишларнинг ҳолатини бир томонлама тарзда ўзгартиришга уринишларга қарши туришга келишиб олдик. Япония у ерда тинчлик ва барқарорликни куч билан эмас, балки қонун устуворлиги ва халқаро ҳамкорликни таъминлаш ҳисобига қўллаб-қувватлаш керак, деб ҳисоблайди", деб таъкидлаб ўтди Инада. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди