6 553
Францияда номаълум кишилар «Макдоналдс»да тушлик қилаётган ҳарбийларнинг қуролини ўғирлаб кетди
Францияда номаълум шахслар «Макдоналдс» ресторанида тушлик қилиш учун тўхтаган ҳарбийларнинг қуролини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда 5 февраль, якшанба куни LCI телеканали маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Ҳодиса 2 февраль, пайшанба куни Франция жануби-шарқидаги Изер департаментидаги Ла-Верпийер коммунасида юз берди. Парижда хавфсизликни таъминлаш бўйича операциясида иштирок этиб қайтаётган уч нафар ҳарбий «Макдоналдс»га кира туриб, FAMAS винтовкаларини автомобилда қолдирган. Машинага қайтган ҳарбийлар унинг ён ойналаридан бирининг синганлиги, ундаги икки винтовка ва унинг ўқлари йўқолганлигини аниқлади.
Ҳарбий хизматчилар полиция чақирди. Қидирув операцияларига ўнлаб полициячилар ва вертолёт жалб этилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, жиноятчилар икки киши бўлган. Полициячилар уларни қидирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди