date

Сиднейдаги Ханука байрамида яҳудийлар ўққа тутилди

Сиднейдаги Ханука байрамида яҳудийлар ўққа тутилди

Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган машҳур Бонди пляжида бугун, 14 декабр куни даҳшатли воқеа содир бўлди. Икки нафар номаълум қуролланган шахс одамларга қарата ўт очиб, Ханука байрамини нишонлаётган маҳаллий яҳудий жамоасига ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумот берди.

Маҳаллий ABC телеканали ёзишича, яҳудий жамоасига қаратилган бу эҳтимолий террористик ҳужум оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, яна 18 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда полиция ходимлари пляж ёқасида топилган қўлбола портловчи қурилмани зарарсизлантириш билан банд.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳужум қилган икки шахс қора рангли кийимда бўлиб, кичик пиёдалар кўприги устида турган ҳолда оммага қарата ўт очган. Интернетда айнан шу ҳужумчиларни акс эттирувчи видеолар ҳам тарқалган.

Полиция расмийлари маълум қилишича, ҳодисада икки гумондор иштирок этган — улардан бири ўқи ўтиб ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага етказилган. Ҳукук-тартибот органлари ҳужумда учинчи шахс иштирок этган-этмаганини аниқлаш учун текширувларни давом эттирмоқда.

Ҳозирча ҳужумнинг аниқ сабаблари ва мақсади маълум эмас, аммо Сидней полицияси ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтирган. Бу воқеа нафақат Австралия, балки бутун дунёдаги яҳудий жамоалари орасида жиддий ташвиш уйғотгани шубҳасиз.

Таҳликали вазият юзага келганига қарамай, ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари барча фуқароларни хотиржамликка ва расмий маълумотларга таянишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Сиднейдаги Ханука байрамида яҳудийлар ўққа тутилди