date
views 6 760

Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атади

Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

«Эрон мамлакатимизни мутлоқо ҳурмат қилмайди. У биринчи рақамли террорчи давлат. Маблағларини қуролланишга сарфламоқда», — дея таъкидлади Трамп 5 февраль, якшанба куни Fox News телекомпаниясига берган интервьюсида.

АҚШ етакчиси Теҳронга нисбатан санкциялар нуқтаи назаридан муносабатда бўлишни ваъда қилди. «Биз буни амалга оширишни бошладик», — деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Теҳрон томонидан баллистик ракеталар дастури ишлаб чиқилгани туфайли Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атади