6 750
Apple, Google, Facebook ва бошқа IT компаниялар мигрантлар ҳақидаги фармон бўйича Трампга очиқ хат йўллади
Америка технологик компаниялари еттита давлат фуқаролари ва қочоқларни мамлакатга киришини тақиқловчи фармонни бекор қилишни илтимос қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампга очиқ хат ёзди. Бу ҳақда Дарё ёзмоқда.
Компанияларнинг ҳуқуқий асосланган позициялари Сан-Франциско апелляция судига топширилди. Apple, Google, Facebook раҳбарлари ва бошқа йирик саноат вакиллари мактуб остига ўз имзоларини қўйди.
Трампнинг фармонига қарши аризага 97 та технологик компания, жумладан, Apple, Google, Microsoft, Facebook, Twitter, eBay, Netflix, Uber, Airbnb, Foursquare, Github, Linkedln, Quora, Snap ва Spotify компаниялари қўшилди.
Аризада баён қилинишича, Трампнинг мигрантлар ҳақидаги фармони Америка компанияларига жиддий зарар етказади, шунингдек, инновациялар ва иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади. Компанияларнинг таъкидлашича, 500 та энг йирик дунёвий компаниялардан 200 дан ортиғига мигрантлар ёки уларнинг фарзандлари асос солган.
Хатни АҚШ президенти маъмурияти ҳузуридаги бизнес бўйича кенгаш таркибига кирувчи Amazon ва Tesla компаниялари имзоламади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди