Кремлдагилар американинг “Fox news” телекомпаниясидан Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни қотил деб атаганлари учун узр сўрашларини кутмоқда. Бу ҳақда Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
“Fox news” мухбирининг эҳтиётсизлик қилиб айтган бу гаплари ноўрин ва ҳақоратлидир. Биз компаниянинг ўз нуфузига яраша иш тутиб, Россия президенти шаънига айтилган бу гапи учун кечирим сўраши керак, деб ҳисоблаймиз”, дейди Песков.
Песков Трамп билан бўлиб ўтган эфирдаги мазкур интервьюда мухбирнинг ушбу ҳақоратли гапига Америка президенти нима деб жавоб бергани ҳақида тўхталиб ўтирмади.
Лекин маълумотларга кўра, интервьюда телешоу бошловчиси Билл О’Райли АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги саволларининг бирида Путинни қотил деб атаган. Лекин Трамп бунга, “Қотиллар кўп, бизда қотиллар кўп. Ёки сиз давлатимиз шу қадар бегуноҳ, деб ўйлайсизми?”, деб жавоб берган. Кейин у РФ президентига ўз эҳтиромини билдириб, “АҚШ Россия билан келишиб ишлаши керак, аксинча эмас!”, деган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди