
Ҳиндистоннинг Биҳар штатида бош вазир Нитиш Кумар расмий тадбир чоғида мусулмон аёлнинг ҳижобига аралашгани ортидан жиддий танқидлар марказида қолди. Тҳе Индепендент хабар беришича, тиббиёт ходимларига тайинлов ҳужжатлари топширилаётган маросимда Нусрат Парвин исмли шифокор саҳнага чиққан пайтда Кумар унинг ҳижобини кўриб “Бу нима?” деб сўраган ва кутилмаганда ҳижобини пастга тортиб ечишга уринган. Видеода аёлнинг довдираб қолгани, ўринбосар эса вазирнинг қўлидан тортиб ҳаракатни тўхтатишга урингани акс этган.
Ҳодиса инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан ҳам қаттиқ қораланди. Амнести Интернатионал раҳбари Акар Пател буни “аёл қадр-қиммати ва автономиясига қарши очиқча тажовуз” деб атади. Унинг таъкидлашича, ҳеч ким аёлнинг эътиқоди ёки кийиниш услубини назорат қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Мухолифат партиялари ҳам вазирни кескин танқид қилди. Раштрия Жаната Дал вакиллари Кумарнинг руҳий ҳолатига шубҳа билдирган бўлса, Конгресс партияси уни истеъфога чақирди ва қилмишни “жирканч ва кечириб бўлмас” деб баҳолади.
Маълумотларга қараганда, Нусрат Парвин ушбу воқеадан кейин давлат хизматидан воз кечишни ҳам кўриб чиқмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.