16:53 / 07.02.2017
15 536

Бермурд учбурчагида 90 йил аввал йўқолган кема қайта пайдо бўлди

Бермурд учбурчагида 90 йил аввал йўқолган кема қайта пайдо бўлди

Куба ҳукумати навигация учун тақиқланган ҳудудда номаълум кемани қайд этди. Улар кема билан боғланишга бир неча бор ҳаракат қилишган, бироқ ҳеч қандай натижа бўлмагач кемани эгаллаш учун бир неча патруль кемалари йўлга тушади, деб ёзади Mulohaza.uz сайти.

Кемани кўргач патруль аъзоларининг нафаслари ичларига тушиб кетган. Кўринишидан бу кемага 100 йил бўлган эди. Кейинчалик маълум бўлидики, бу 1925 йилда сирли тарзда ғойиб бўлган афсонавий «Котопакси» кемаси экан.

Патруль аъзоларини кема ичида ҳам ғаройиб ҳодисага дуч келдилар, кема интирери у худди бир неча ўн йиллар давомида экипажсиз бўлганини айтарди. Гўё бир лаҳзада бутун экипаж сирли тарзда йўқ бўлиб қолгандек…

«Котопакси» кемаси бундан 90 йил аввал Жанубий Каролина, Чарлстондан чиқгач икки кун ўтиб ғойиб бўлган эди. Эндиликда Куба ҳукумати ушбу сирли ҳодиса юзасидан текширувлар олиб боришга киришган ва текширувлар тарихдаги мавҳумликка ойдинлик киритишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бермурд учбурчаги Пуeрто-Рико, Маями ва Бермурд ороллари оралиғида жойлашган. Бир қанча вақтлардан буён бу ҳудудда юзлаб кемалар ва самолётлар энг сирли тарзда ғойиб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бермурд учбурчагида 90 йил аввал йўқолган кема қайта пайдо бўлди